
Реал Мадрид ҳужумчиси Винисиус Жуниор клубни тарк этиши мумкин. Бу қарор Хаби Алонсо билан мураккаб муносабатлар ва бразилиялик футболчининг шартномаси 2027 йил ўрталаригача амал қилиши билан боғлиқ.
Мадрид клуби Винисиусни келаси ёзда трансфер қилишни маъқул кўриши мумкин, акс ҳолда бир йилдан сўнг уни бепул бой бериш хавфи бор. Mirror нашрининг хабар беришича, Винисиуснинг трансфер вазиятини диққат билан кузатаётган клублар қаторида Англия Премьер-лигаси грандлари — Ливерпул ва Манчестер Юнайтед бор.
Аввалроқ матбуотда бразилиялик футболчи ушбу клублар билан боғланган эди. Transfermarkt портали 25 ёшли Винисиус Жуниорнинг трансфер қийматини 150 миллион евро деб баҳолаган.
Шунингдек, Винисиус ва Реал ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар боши берк кўчага киргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.