date

Невилл ғазабда: Люк Шоудан уяламан, у фақат юрди

Невилл ғазабда: Люк Шоудан уяламан, у фақат юрди
"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Эвертон"га шармандали тарзда мағлуб бўлди. Ушбу ғалаба "Эвертон" бош мураббийи Девид Мойес учун алоҳида аҳамиятга эга эди, чунки у илгари ҳеч қачон "Олд Траффорд"да ғалаба қозонмаган эди.

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл мағлубиятда ҳимоячи Люк Шоуни асосий айбдорлардан бири деб ҳисобламоқда. "Жамоа мағлубиятга учраяпти.

У югуриши керак эди, лекин у фақат юрди. Бу вақтни бехуда сарфлаш.

Ростини айтсам, мен ундан уяламан", – деди Невилл Sky Sportsга берган интервьюсида. Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг турнир жадвалида фақат ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Невилл ғазабда: Люк Шоудан уяламан, у фақат юрди