
Веронанинг марказий ҳимоячиси Даниеле Гиларди, ҳозирда Ромада ижара асосида ўйнаётган футболчи, Италия чемпионатининг икки клуби – Аталанта ва Торино эътиборига тушди. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбаларига кўра, 22 ёшли футболчини харид қилиш бўйича Верона жамоасига таклифлар 2026-йилда тақдим этилиши мумкин. Гиларди ушбу ёз мавсумида ижарага юборилган бўлиб, Ромада жорий мавсум якуннига қадар қолиши кутилмоқда.
Рим клуби таркибида италиялик футболчи иккита учрашувда майдонга тушди, бироқ натижали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади. Transfermarkt портали ҳимоячининг трансфер қийматини 8 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.