
«Фиорентина» ҳужумчиси Эдин Джеко Конференциялар Лигаси доирасида Грециянинг АЕК жамоасига қарши ўтказилган уй учрашувидаги (0:1) мағлубиятдан сўнг интервью берди. «Бинафшалар» А Сериядаги омадсизликлардан норози бўлган мухлисларнинг танқидига дуч келишди.
Учинчи даражадаги Еврокубок мусобақасида ҳам жамоа ҳолати яхши эмас: ўтган мавсум ярим финалгача етиб борган жамоа кетма-кет икки учрашувда мағлуб бўлиб, умумий босқич турнир жадвалида 17-ўринга тушиб қолди. «Мен бундай натижани кутмаган эдим.
Биз яхши тайёргарлик кўрдик, мураббий бизни тактик жиҳатдан тайёрлади. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик, лекин ўтказиб юборилган голдан кейин вазият мураккаблашди.
Бизни даҳшатли ўйин кўрсатмоқда деб айтиш мумкин, клуб футболкасини кийишга арзимайди дейиш ҳам мумкин — бунга қаршилигим йўқ. Лекин уй учрашувларида бизга мухлисларнинг қўллаб-қувватлови зарур, ҳар бир нотўғри узатма учун масхара қилишмаслиги керак.
Биз бу инқирозни биргаликда енгиб чиқишимиз керак. Истасангиз, учрашув тугагач танқид қилинг, аммо ўйин давомида бизнинг ёнимизда бўлинг», – деди Джеко Football Italia нашрига.
Якшанба куни «Фиорентина» сафарда «Аталанта»га қарши баҳс олиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.