date

Лидс Калвин Филлипсни ижарага олишни режалаштирмоқда


Манчестер Сити ярим ҳимоячиси Калвин Филлипс Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клуби эътиборига тушди. 29 ёшли футболчига Лидс клуби қизиқиш билдирмоқда.

Бу клуб Калвин Филлипснинг собиқ жамоаси ҳисобланади. Лидс вакиллари шулардиёқ Сити билан ярим ҳимоячини ижарага олиш имкониятини муҳокама қилган.

Бу ҳақда журналист Жереми Кросс хабар берди. Келишув Манчестер Сити Калвин Филлипснинг ҳафталик 250 минг фунт стерлинг (тахминан 285 минг евро) миқдоридаги маошининг катта қисмини қоплайдиган бўлса, амалга ошиши мумкин.

Филлипсга бошқа йирик Европa чемпионатлари клубларидан ҳам қизиқиш бор. Трансфермaркт мутахассислари томонидан 10 миллион еврога баҳоланган собиқ Англия терма жамоаси футболчиси жорий мавсумда атиги 7 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лидс Калвин Филлипсни ижарага олишни режалаштирмоқда