Фарке: Эътибор ўйинчиларда эмас, мураббийда

Фарке: Эътибор ўйинчиларда эмас, мураббийда
“Лидс” бош мураббийи Даниэль Фарке истеъфо ёқасида турганига қарамай, “Манчестер Сити”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. Англия Премьер-лигасининг 13-тур учрашуви 29-ноябрь куни Москва вақти билан соат 18:00да бошланади.

“Менга жуда ёқади, чунки шов-шув ўйинчиларга эмас, мураббийга қаратилган. Мураббий сифатида хотиржамликни сақлаш ва шахсий карерангиз ҳақида эмас, балки “Лидс”нинг узоқ муддатли истиқболи ҳақида ўйлаш муҳим”, — дея унинг сўзларини келтиради The Guardian.

“Бизга кўп танқидлар бўлмоқда, лекин яшириниш керак эмас. Агар босимга дош беролмасангиз, “Лидс” мураббийи бўлманг.

Бу мавсум енгил ўтишини ҳеч қачон кутмагандим”, — дея қўшимча қилди Фарке. Ҳозирда “Лидс” 11 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.

“Манчестер Сити” эса 22 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар