date

АПЛ клуби бош мураббийини истеъфога чиқариши мумкин

АПЛ клуби бош мураббийини истеъфога чиқариши мумкин
Англия Премер-лигасида мураббий истеъфоси юз бериши мумкин. The Guardian хабарига кўра, "Лидс" бош мураббийи Даниэл Фарке лавозимидан озод этилиши эҳтимоли юқори.

Ўтган дам олиш кунлари "Лидс" сафарда "Манчестер Сити"га қарши ўйинда икки гол фарқини йўқотганига қарамасдан, якунда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу "Лидс"нинг сўнгги етти ўйинда олти марта мағлуб бўлиши эди.

Манбалларга кўра, "Лидс" раҳбариятининг сабри тугаш арафасида. Гарчи баъзи раҳбарлар мураббийга ҳамдардлик билдираётган бўлса-да, Фаркени ишдан бўшатилиши кутилмоқда.

"Лидс"нинг яқин кунларда "Челси" (3-декабр) ва "Ливерпул" (6-декабр) билан бўладиган уй учрашувларида ҳам ютқазса, мураббий истеъфоси амалга ошиши аниқ. Ҳозирда "Лидс" Премер-лига турнир жадвалида 18-ўринда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » АПЛ клуби бош мураббийини истеъфога чиқариши мумкин