date

Ньюкасл уйда кетма-кет 6 ғалаба қозонди


Англия Премьер-лигасида сешанба куни "Ньюкасл" ва "Тоттенҳем" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Лондон жамоаси бош мураббийи Томас Франк рақиб ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Ньюкасл" жуда яхши жамоа. Улар анчадан бери юқори даражада ўйнаб келишмоқда.

Мен илгари ҳам айтиб ўтган эдимки, Ҳауга, унинг мураббийлар штабига ва уларнинг ишлаётган усулига қойил қоламан. Бу жамоа жуда интенсив ва тажовузкор ўйин кўрсатади.

Уларнинг уй ўйинларидаги натижалари ажойиб. Ҳаммага маълумки, уларнинг стадионида ўйнаш осон эмас.

Улар сўнгги олти уй ўйинида ғалаба қозонишди – уларнинг қаршисига чиқиш учун идеал вақт, тўғрими? Улар кучли, лекин мағлуб бўлмас даражада эмас", деди Франк матбуот анжуманида.

"Ньюкасл" ва "Тоттенҳем" ўртасидаги учрашув Москва вақти билан 2-декабр соат 23:15да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ньюкасл уйда кетма-кет 6 ғалаба қозонди