Джеко мухлисларга мурожаати учун жазоланиши мумкин

Джеко мухлисларга мурожаати учун жазоланиши мумкин
Фиорентина жамоаси навбатдаги муваффақиятсиз ўйинида, бу сафар Аталанта билан бўлиб ўтган учрашувда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Босниялик ҳужумчи Эдин Джеко ўз етакчилик фазилатларини намоён этишга қарор қилиб, жамоадошлари билан бирга стадиондаги мухлислар олдига борди.

У мегафон олиб, жамоа мураккаб вазиятда бўлса ҳам, уларни қўллаб-қувватлашга чақирди. Бироқ бу ҳаракати билан Джеко, А Серия футболчилари учун ўйин давомида мухлисларга мурожаат қилишни тақиқловчи қоидаларни бузди.

Энди Джеконинг бу "қоидабузарлиги" А Серия интизомий қўмитаси томонидан кўриб чиқилмоқда. Эҳтимол, у бир ўйинга дисквалификация қилиниши ва 20 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар