date

Франк: "Биз барча мухлисларни қўллаб-қувватлаймиз"


Тоттенхэм бош мураббийи Томас Франк мухлислар ҳақида ўз муносабатини билдирди. Фулхэмга қарши дерби учрашувида (1:2) мағлубиятдан сўнг, Франк жамоа дарвозабони Гульермо Викариони ҳуштакбозлик билан қарши олган мухлисларни танқид қилди.

"Агар сиз айтмоқчи бўлсангиз, мен мухлисларни йўқотмоқдаман... бу қанча бўлади: 5, 10, 15 ёки 20 фоизми?

Албатта, биз барча 100 фоиз мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашини истаймиз. Ишонаманки, бизга чин дилдан ишонадиган ажойиб мухлисларимиз "шпорлар"нинг ҳақиқий тарафдорлари эканлигини яхши билишади", — деди Франк журналист Фабрицио Романо билан суҳбатда.

13-турдан сўнг Тоттенхэм Англия Премьер-лигасининг турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда ва ҳисобида 18 очко мавжуд. 2-декабр куни Франк жамоаси сафарда Ньюкаслга қарши ўйин ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Франк: "Биз барча мухлисларни қўллаб-қувватлаймиз"