date

Манчестер Сити Лондонда ғалаба қозонди, Ҳоланд рекорд ўрнатди


Англия Премер-лигасининг 14-турида "Фулхем" ўз уйида "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Ўйин 17-дақиқада меҳмонларнинг голи билан бошланди.

Жереми Доку тўпни Эрлинг Ҳоландга узатди, норвегиялик ҳужумчи жарима майдончасидан бир зарба билан дарвозани ишғол қилди. Шу гол орқали Ҳоланд АПЛда 100 та гол уриш рекордини энг қисқа вақт ичида қайд этди.

37-дақиқада Ҳоланд бу сафар ассистентлик қилди. У мукаммал пас билан Тижани Рейндерсни дарвозабон билан яккама-якка қолдирди ва Рейндерс имкониятни бой бермади.

Орадан етти дақиқа ўтиб, Фил Фоден жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб ҳисобни 0:3 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлимнинг охирида Эмил Смит-Роу "Фулхем" мухлисларига умид бағишлади ва ҳисобни 1:3 кўринишига ўзгартирди.

Аммо иккинчи бўлимнинг бошида Фоден яна бир бор дарвозани ишғол қилиб, фарқни яна оширди. 54-дақиқада эса Сандер Берге автоголга сабаб бўлди ва ҳисоб 1:5 кўринишига келди.

"Фулхем" таслим бўлмади ва ўйинда интрига сақланиб қолди. 57-дақиқада Алекс Ивоби жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба билан гол урди.

73-дақиқада эса Самуэл Чуквуезе яна бир гол билан ҳисобни 3:5 кўринишига олиб келди. 78-дақиқада яна Чуквуезе бурчак тўпдан сўнг узоқ бурчакка аниқлик билан зарба йўллаб, ҳисобни 4:5 кўринишига олиб келди.

"Манчестер Сити" ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тўпни назорат қилиш ва ўйинни тинчлантириш орқали ғалабани қўлга киритди. Натижада, Пеп Гвардиола жамоаси "Арсенал" билан фарқни икки очкога қисқартирди.

"Фулхем" эса ҳозирча 15-ўринда қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Сити Лондонда ғалаба қозонди, Ҳоланд рекорд ўрнатди