date

Грилиш: Ғалаба қозониш ёқимли


Англия чемпионатининг ўн тўртинчи турида "Эвертон" яна ғалаба қозонди. "Манчестер Юнайтед" устидан эришилган муваффақиятдан сўнг, бу сафар жамоа "Борнмут"ни мағлуб этди.

Дэвид Мойес бошқарувидаги жамоага ғалаба олиб келган футболчи - "Манчестер Сити"дан кетган Жек Грилиш бўлди. У ўйиндан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Бу ерга келиб ўйнаш ҳар доим қийин, "Эвертон" билан бўлсин ёки бошқа жамоалар билан. Эшитганимга кўра, "Эвертон"нинг аввалги натижалари бу стадионда унча яхши бўлмаган.

Шундай экан, ғалаба қозониш жуда ёқимли. Биз кетма-кет бир нечта яхши ўйинлар ўтказдик ва мусобақа жадвалининг юқори қисмига кўтарилдик.

Келажакда ҳам шундай давом этишига умид қиламиз", - дея Грилишнинг сўзларини BBC Sport келтиради. Эслатиб ўтамиз, ўйин "Эвертон"нинг минимал устунлиги билан якунланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Грилиш: Ғалаба қозониш ёқимли