date

Аморим: Танқидларга эътибор бермаслик саломатлик учун фойдали


“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим мухлисларнинг интернетдаги танқидларига муносабат билдирди. “Мен бундай танқидларни ўқимайман, ўзимни ҳимоя қилиш учун.

“Манчестер Юнайтед” ҳақида телевидениеда айтилаётган гапларни ҳам кўрмайман. Бу гапларга рози бўлмаслигим учун эмас, аксинча, кўпинча уларга қўшиламан.

Бироқ бу саломатликни сақлашнинг бир усули”, – деди Аморим BBC нашрига. Жорий мавсумда португалиялик мутахассис бошчилигидаги жамоа Англия чемпионатида 13 турдан кейин 21 очко тўплади ва мусобақа жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

4-декабрь куни “қизил иблислар” ўз майдонида “Вест Хэм” билан беллашади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аморим: Танқидларга эътибор бермаслик саломатлик учун фойдали