
Манчестер Юнайтед ҳужумчиси Жошуа Зиркзе Ромага ўтмайдиган бўлди. Нидерландиялик футболчи Рим клуби учун қишки трансферлар бозоридаги асосий нишонлардан бири ҳисобланган эди.
Аммо Il Messaggero нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти 24 ёшли футболчининг етарлича қатъият кўрсатмаганига гувоҳ бўлиб, бошқа вариантларга эътибор қаратишга қарор қилган. Маълум бўлишича, Жошуа Англияда доимий ўйин амалиётига эга бўлмаса-да, клубдан кетиш истагини билдирмаган.
Энди Рома Матисс Телни трансфер қилишни ўйламоқда. Тоттенҳем сафида ўйнаётган француз футболчиси асосий таркибга деярли кира олмаяпти ва муҳитни ўзгартиришга қизиқиш билдириши мумкин.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Зиркзеенинг қиймати 28 миллион еврo, Тел эса 35 миллион еврo деб баҳоланмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.