
Ньюкасл бош мураббийи Эдди Хау жамоа ҳужумчиси Йоан Виссанинг ҳолати ҳақида маълумот берди. Футболчи ёзги трансфер ойнасида "қарғалар" сафига қўшилган эди, бироқ дарҳол жароҳат олиб, ҳозиргача жамоа сафида дебют ўтказа олмади.
"Биз унинг қайтишига яқинлашяпмиз. Чоршанба куни биз 11 га 11 форматида ўйин ташкил этдик, бу маълум маънода унинг учун эди.
У майдонда тахминан ўттиз дақиқа ўйнади ва яхши ҳаракат қилди. Бугун яна бир машғулот ўтказамиз, шундан сўнг унинг қайтишга тайёр ёки йўқлигини ҳал қиламиз", — деди Хау "қарғалар" матбуот хизматига.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 6-декабр куни Англия Премьер-лигасининг 15-турида "Ньюкасл" ва "Бёрнли" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.