
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим ярим ҳимоячи Кобби Майнунинг ўйин вақти бўйича берилаётган саволлардан чарчаганини маълум қилди. “Саволларга жавоб бериш менинг ишим, лекин бир хил саволларни қайта-қайта берасиз.
Мен сизни тушунаман. Сизга Кобби ёқади.
У Англия терма жамоасининг асосий таркибида ўйнайди, лекин бу уни мен ҳар доим майдонга туширишим кераклигини англатмайди. Мен фақат ғалаба қозонишни хоҳлайман.
Майдонга энг яхши ўйинчиларни туширишга интиламан ва ким эканлиги мен учун муҳим эмас”, - деди Аморим матбуот анжуманида. Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” пайшанба куни “Вест Хэм” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва Премьер-лига турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.