date

Роналду сунъий интеллект бўйича стартапга сармоя киритмоқда

Роналду сунъий интеллект бўйича стартапга сармоя киритмоқда

Криштиану Роналду сунъий интеллект соҳасидаги Perplexity AI стартапига сармоя киритгани ҳақидаги хабарни 4 ноябрь куни эълон қилди. Қиймати 20 миллиард долларга етган мазкур компанияга қўшилишини у муваффақиятга интилиш ва доимий изланишнинг бир бўлаги сифатида таърифлади.

“Ғолиблар ҳеч қачон ўрганишдан тўхтамайди. Савол беришни тўхтатманг. Шу сабаб Perplexity’га сармоя киритдим”, — дея ёзди Роналду ўзининг X тармоғида.

Ҳамкорлик доирасида “Perplexity x CR7” махсус саҳифаси ишга туширилиб, унда Роналдунинг барча ютуқлари ва фаолият йўли жамланади. Футбол афсонаси бу ҳамкорликни “фақат бошланиш” деб баҳолаб, одамлар янада амбицияли саволлар беришини рағбатлантирмоқчи.

2022 йилда ташкил этилган Perplexity 2025 йил сентябрда 200 миллион доллар жалб қилгач, 20 миллиард долларлик баҳога эришган. Роналду аввал платформа фойдаланувчиси бўлган, кейин эса инвесторга айланган. У ҳатто Prestige Globe Award учун нутқини ҳам Perplexity орқали тайёрлаганини айтган.

1 миллиарддан ортиқ фолловерига эга Роналдунинг қўшилиши стартапнинг глобал оммалашувини янада тезлаштириши кутилмоқда.

Маълумот учун, Криштиану Роналду — Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар (140 гол), “Реал”нинг энг кўп гол урган футболчиси (450 гол) ва миллий жамоалар орасида энг кўп гол урган жаҳон рекордчиси (143 гол). Ҳозирда “Ан-Насср” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду сунъий интеллект бўйича стартапга сармоя киритмоқда