date

Рауль АПЛдаги испан мураббийлар дуелига гувоҳ бўлди


Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси ва ҳозирги мураббий Рауль Гонсалес Бланко Англия Премьер-лигасининг шанба кунги "Астон Вилла" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги учрашувини стадиондан кузатди. Трансляция давомида оператор "Вилла Парк" трибуналарида "Қироллик клуби"нинг собиқ юлдузини кўрсатди.

Маълумки, бу учрашув Раулнинг ватандош мураббийлари ўртасидаги дуэль бўлди. "Астон Вилла" жамоасини Унаи Эмери бошқараётган бўлса, "Арсенал"га сўнгги олти йил давомида Микел Артета раҳбарлик қилмоқда.

Учрашувнинг асосий вақти охирига яқинлашаётган бир вақтда ҳисоб тенг – 1:1. Биринчи бўлимда Метт Кэшнинг голи билан "Астон Вилла" олдинга чиқиб олган бўлса, иккинчи бўлимда Леандро Троссар "Арсенал" учун ҳисобни тенглаштирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рауль АПЛдаги испан мураббийлар дуелига гувоҳ бўлди