Арсеналнинг мағлубиятсиз серияси узилди

Арсеналнинг мағлубиятсиз серияси узилди
Шанба куни "Арсенал" жамоаси мағлубиятга учради. Микел Артета бошчилигидаги жамоа меҳмондаги ўйинда "Астон Вилла"га 2:1 ҳисобида бой берди.

Учрашувнинг сўнгги сонияларида "Арсенал" иккинчи голни ўтказиб юборди. Шу билан "Арсенал"нинг мағлубиятсиз ўйинлари серияси якунланди.

Жамоа барча мусобақаларда кетма-кет 18 та ўйинда мағлуб бўлмаган эди. Бу серияда "канонирлар" 15 та ғалаба қозониб, уч бор дуранг ўйнаган эди.

"Арсенал" охирги марта ёзда, 31-август куни "Ливерпуль" майдонида 1:0 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Шунга қарамай, "Арсенал" ҳали ҳам Англия Премьер-лигасида пешқадамликни давом эттирмоқда.

Бироқ, "Астон Вилла" пешқадамдан атиги уч очко орқада қолмоқда ва "Манчестер Сити" эса бир неча соатдан кейин яна яқинлашиши мумкин.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар