date

Хави Симонс АПЛдаги илк голини урди


Тоттенхэм жамоаси ярим ҳимоячиси Хави Симонс Брентфорд дарвозасига гол уриб, Англия Премьер-лигасидаги (АПЛ) дебют голини нишонлади. Ушбу гол Лондон жамоалари ўртасидаги ўйинда киритилди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли нидерландиялик футболчи Хави Симонс жорий ёз мавсумида Тоттенхэмга қўшилган эди. У аввал Англия чемпионатида ўйнамаган.

Симонс "Барселона" ва "ПСЖ" академияларида тарбияланган бўлиб, профессионал фаолиятида "ПСЖ", "ПСВ" ҳамда Германиянинг "РБ Лейпциг" жамоаларида тўп сурган. 2022 йилдан бошлаб Симонс Нидерландия терма жамоасига мунтазам равишда чақирилмоқда ва у "апельсинлар" сафида тахминан 30та ўйинда майдонга тушган.

Ҳозирча Тоттенхэм биринчи бўлим якунида Брентфордни 2:0 ҳисобига мағлуб этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хави Симонс АПЛдаги илк голини урди