date

Муҳаммад Салоҳ бош мураббий Арне Слотни танқид қилди

Муҳаммад Салоҳ бош мураббий Арне Слотни танқид қилди
“Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ “Лидс”га қарши ўйиндан сўнг сукутни бузди, унда у яна захирада қолди. Мисрлик юлдуз кетма-кет учинчи ўйинда асосий таркибга киритилмади.

Арне Слот нафақат уни бошланғич таркибга қўшмади, балки шанба кунги 3:3 ҳисобидаги дуранг ўйинда ҳам майдонга туширмади.

"Бу мен учун қабул қилиб бўлмас ҳолат. Нега бундай вазиятга тушиб қолганимни билмайман. Мен “Ливерпул” учун жуда кўп ишлар қилдим ва ҳар куни ўз имкониятларимни яна-янадан исботлашим шарт эмас – мен асосий таркибда ўрин олишга ҳақлиман.

Мураббий билан яхши муносабатларимиз бор эди, лекин бирдан ҳаммаси бузилди. Нега бундай бўлганини билмайман. Менга кўра, кимдир мени клубда кўришни истамаяпти", – деди Муҳаммад Салоҳ Anfield Sector нашрига.

Мерсисайд клуби ҳозирда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга, кўплаб миш-мишларга кўра, Арне Слот ишдан бўшатилиш хавфи остида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Муҳаммад Салоҳ бош мураббий Арне Слотни танқид қилди