date

Далот: "Манчестер Юнайтед" учун ғалабага чанқоқ бўлишимиз керак

Далот: "Манчестер Юнайтед" учун ғалабага чанқоқ бўлишимиз керак
Душанба куни "Манчестер Юнайтед" Премьер-лигада сафарда "Вулверхэмптон"га қарши ўйин ўтказади. Клуб ҳимоячиси Диогу Далот жамоадошларини ўзларига келишга ва масъулиятни ҳис қилишга чақирди.

"Баъзан гап фақат футбол маҳоратида эмас. Бу мавсумда биз кучли жамоа бўлишимизни кўрсатдик, лекин ўзимизга эътибор қаратишимиз керак.

Бу ички ҳиссиётлардан келиб чиқиши лозим. Ғалаба қозониш учун ҳар куни керак бўладиган ғазаб ва ички ҳаяжон бўлиши шарт.

Биз ушбу клуб, ғалабалар ва совринлар учун ўйинга янада кўпроқ чанқоқ бўлишимиз керак. Вақт кераклигини айтмайман.

Биз зудлик билан ғалаба қозонишимиз керак – бунинг учун бизнинг буюк клубимиз талаб қилади", - дейди Далот Goal нашрига берган интервьюсида. Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" Премьер-лига турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Далот: "Манчестер Юнайтед" учун ғалабага чанқоқ бўлишимиз керак