date

Ливерпулда Салаҳга муносиб ўринбосар топилди


Борнмут жамоаси вингери Антуан Семеньо фаолиятини Ливерпулда давом эттириши мумкин. Express нашрининг хабар беришича, Ливерпул Семеньони Муҳаммад Салаҳ учун идеал ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Салаҳ жамоани қишки трансфер ойнасида тарк этиши эҳтимоли мавжуд. Семеньонинг шартномасида 68,4 миллион евролик товон пули кўрсатилган.

Муҳим жиҳат шуки, Гана терма жамоаси Африка Миллатлар Кубогига йўл олмаганлиги сабабли Семеньо ушбу мусобақада иштирок этмайди. 25 ёшли футболчи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳужумчининг Борнмут билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпулда Салаҳга муносиб ўринбосар топилди