
Мадриднинг ёрқин вингери Винисиус Жуниор бир пайтлар рақиб дарвозабонларини қўрқитиб турган «жонли хатар» мақомидан узоқлашиб бораётгандек. Бразилиялик футболчи «Реал» сафидаги голсиз сериясини яна бир ўйинга чўзди. Ла Лиганинг 15-турида «Селта»га қарши кечган баҳсда (0:2) ҳам у дарвозани ишғол қила олмади.
Бу билан Винисиуснинг шахсий голсиз таназзули кетма-кет 11та учрашувга етди — бу унинг «Реал»даги фаолиятидаги энг узоқ танаффуслардан бири сифатида қайд этилмоқда. У охирги бор 4 октябр куни «Вилярреал»га қарши ўйинда (3:1) дубл қайд этган, ўша кунлари унинг ўйини порлаб турганди. Аммо кейинги ҳафталарда вазият мутлақо ўзгариб, Винисиус ўзини тополмаяпти.
Мадридликлар учун бу пасайиш жамоавий натижаларга ҳам таъсир қилмасдан қолмади. Хаби Алонсо бошқарувидаги «Реал» айни пайтда 36 очко тўплаб, Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам «Барселона»дан 4 очкога ортда бормоқда, ҳар бир ўйин эса чампионлик пoйгасида ҳал қилувчи аҳамият касб этяпти.
Винисиусдан кейинги турларда катта жавоб кутилмоқда. Мухлислар ҳам, мураббийлар ҳам, рақиблар ҳам унинг яна ўша динамитга ўхшаган ҳужумкор ўйинини соғинган. Унинг қайта формага келиши «Реал»нинг мавсум охиридаги омадини ҳам белгилаб бериши мумкин.
Албатта, бразилиялик футболчининг иқтидори шубҳасиз. Савол фақат битта: Винисиус яна қачон ўша ёрилиб тушадиган ҳолатга қайтaди? Maдрид мухлислари буни сабр билан кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.