
Премер-лиганинг 15-турида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Вулверхэмптон"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Биринчи бўлим давомида мезбонлар "қизил иблислар" ҳужумини қийинчилик билан тўхтатишга муваффақ бўлишди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида "Вулверхэмптон" ҳимоясида Андре катта хатога йўл қойиб, тўпни Матэус Куняга узатди. Кунянинг пасидан кейин Бруно Фернандеш рақиб жарима майдонида тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни очди - 0:1.
Биринчи бўлим охирларида, 45-дақиқада "Вулверхэмптон" футболчиси Жан-Рикнер Беллегард жарима майдонида тўпни дарвозанинг пастки бурчага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Иккинчи бўлим бошида "Манчестер Юнайтед" яна ҳужумга ўтди.
51-дақиқада Диого Далотнинг пасидан сўнг Брайан Мбеумо дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди. 62-дақиқада эса Мэйсон Маунт Фернандешнинг ажойиб узатмасидан фойдаланиб, 1:3 натижасида "Юнайтед" фойдасига ўйин давом эттиришни таъминлади.
82-дақиқада "Манчестер Юнайтед" пенальти зарбасига эга бўлди. Бруно Фернандеш жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни белгилади - 1:4.
Бу ғалаба билан "Манчестер Юнайтед" 25 очкога эга бўлиб, "Челси" билан 5-ўринда тенглашди. "Вулверхэмптон" эса атиги 2 очко билан турнир жадвалининг энг қуйи поғонасида қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.