
А Сериянинг 14-туридаги сўнгги ўйин – "Торино" ва "Милан" ўртасидаги баҳс томошабинлар учун ҳақиқий интрига билан ўтди. Ўйин бошланишидан 10-дақиқада Никола Влашич пеналти орқали тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига жойлади.
Дарвозабон зарбани сезган бўлса-да, тўпни қайтара олмади – 1:0. Орадан кўп ўтмай, Влашич марказдан жарима майдони томон ҳаракатланиб, ўнг томонга узатма берди.
Бу узатмадан Дуван Сапата дарвозага аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 24-дақиқада эса Адриен Рабьо узоқ масофадан дарвозанинг ўнг юқори бурчагига зарба берди – 2:1.
Иккинчи бўлимда "Торино" дарвозабони Давиде Бартезагининг боши билан йўллаган зарбасини ва Самуэле Риччининг қайта зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Жавобан Маркус Педерсен ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, узоқ бурчакка зарба берди, аммо тўп устундан биroz четдан ўтди.
67-дақиқада Алексис Салемакерс чап қанотдан узатма берди ва Кристиан Пулишич техник маҳорати билан тўпни дарвозанинг чап томонига йўллади – 2:2. Орадан 11 дақиқа ўтиб, Самуэле Риччи ўнг қанотдан жарима майдонига узатма амалга оширди.
Ҳимоя тўпни қайтара олмай қолди ва Пулишич яна дарвозага аниқ зарба бериб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди. Ушбу ғалаба "Милан"га 31 очко билан "Наполи" билан биргаликда пешқадамликни таъминлади.
"Торино" эса 14 очко билан 13-ўринни бўлишмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.