date

Аморим: "Биринчи бўлимда ҳал қилиш мумкин эди"


Англия чемпионатининг 15-тур сўнгги учрашуви бўлиб ўтди. Унда аутсайдер "Вулверхэмптон" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Шунга қарамай, биринчи бўлим дуранг билан якунланди, бу ҳолат "МЮ" бош мураббийи Рубен Аморимни қониқтирмади. "Биз деярли бутун ўйин давомида яхши ўйнадик.

Аслида, биринчи бўлимдаёқ ҳаммасини ҳал қилишимиз мумкин эди. Яхшиямки, иккинчи бўлимда ҳам имконият бўлди ва натижани ўз фойдамизга ҳал қилдик.

Менингча, ўтган мавсумга нисбатан анча яхшиланганмиз, эндиликда кўпроқ вазиятлар яратиб, дарвозага кўпроқ зарба бермоқдамиз", — деди Аморим BBC Sport нашрига берган интервьюсида. Ушбу ғалаба Аморим жамоасига Англия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилиш имконини берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аморим: "Биринчи бўлимда ҳал қилиш мумкин эди"