date

Вулверхэмптон клуби антирекордни такрорлади


"Манчестер Юнайтед" Премер-лиганинг 15-тур учрашувида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ушбу натижа "бўрилар" учун жорий мавсумдаги кетма-кет саккизинчи мағлубиятни англатади.

Бу эса клуб тарихидаги антирекордни такрорлашга олиб келди. 1981-йил декабридан 1982-йил февралига қадар "Вулверхэмптон" Англия футболининг олий дивизионида ҳам саккизта ўйинда мағлуб бўлган эди.

Агар "бўрилар" навбатдаги ўйинда ҳам мағлубиятга учраса, улар тарихдаги энг ёмон сериясини ўрнатади. Кейинги ўйин Лондонда "Арсенал"га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вулверхэмптон клуби антирекордни такрорлади