
А Сериянинг 14-туридаги марказий ўйинда "Милан" сафарда "Торино"ни мағлуб этди. Жамоанинг америкалик ярим ҳимоячиси Кристиан Пулисич ушбу учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ғалабанинг бош қаҳрамонига айланди.
Пулисич биринчи голини майдонга тушганидан атиги 35 сония ўтиб киритди. Бу гол сўнгги 18 йил ичида "Милан" ўйинчиларининг захирадан тушиб киритган энг тезкор голи сифатида тарихга кирди.
Бунгача бундай натижани 2008-йилнинг 10-февралида "Сиена"га қарши ўйинда Альберто Палоски қайд этган эди. Ўшанда Палоски ўйинга тушганидан атиги 19 сония ўтиб гол урган эди.
Кейинги турда "Милан" 14-декабр куни ўз майдонида "Сассуоло"ни қабул қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.