
Миланнинг "Интер" жамоаси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи турида "Ливерпул"га қарши ўйнайди. Ушбу ўйин учун жамоаларнинг тахминий бошланғич таркиблари қуйидагича: "Интер": Зоммер (дарвозабон), Димарко, Бастони, Ачерби, Биссек, Аугусто, Мхитарян, Чалханоглу, Барелла, Тюрам, Лаутаро Мартинес.
"Ливерпул": Алиссон Бекер (дарвозабон), Робертсон, ван Дейк, Конате, Брэдли, Вирц, Мак Аллистер, Гравенберх, Собослай, Экитике, Исак. "Интер" сафида жароҳатлар сабаб дарвозабон Раффаэле ди Женнаро, шунингдек, Маттео Дармиан, Дензел Дюмфрис ва Томас Паласиос сафдан чиққан.
Мануэль Аканжи иштирок этиши шубҳали. "Ливерпул" таркибида эса Жованни Леони, Жереми Фримпонг, Ватару Эндо, Стефан Байчетич ва Коди Гакпо жароҳатланган.
Бундан ташқари, Муҳаммад Салаҳ интизомий сабабларга кўра сафдан четлатилган. Чемпионлар лигасининг бешинчи турида "Интер" Мадриднинг "Атлетико" жамоасига охирги дақиқаларда гол ўтказиб, 1:2 ҳисобига мағлуб бўлган эди.
"Ливерпул" эса ПСВга 1:4 ҳисобига йирик мағлубиятга учраган. Ўтган дам олиш кунлари "Интер" А Сериясида "Комо" устидан 4:0 ҳисобига ғалаба қозонган бўлса, "Ливерпул" Англия Премьер-лигасида "Лидс" билан 3:3 ҳисобига дуранг ўйнади.
Бугун, 9-декабр куни, "Интер" ва "Ливерпул" ўзаро баҳсни Тошкент вақти билан соат 01:00 да "Сан-Сиро" стадионида бошлайди. Ушбу ўйиннинг жонли матнли онлайн трансляциясини ўтказиб юборманг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.