date

Каррагер Салоҳдан кечирим сўради

Каррагер Салоҳдан кечирим сўради
«Ливерпул» собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер клубнинг юлдуз ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳдан кечирим сўради. У аввалроқ мисрлик футболчининг хатти-ҳаракатларини «уйатли» деб атаган эди.

«Мо, агар сени ранжитган бўлсам, кечир. Мен сени ҳар доим «Ливерпул» футболчиси сифатида қадрлаганман.

Аммо майдон ташқарисида ҳам муносиб хатти-ҳаракат кўрсатиш керак», — дейди Каррагер Liverpool Echo нашрига берган интервьюсида. Муҳаммад Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан бери «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

33 ёшли футболчининг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида Салоҳ 13 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррагер Салоҳдан кечирим сўради