date

Салаҳ Саудияда Роналду билан жамоадош бўлиши мумкин


Мисрлик юлдуз футболчи Муҳаммад Салаҳ Саудия Арабистонида фаолиятини давом эттириши ва "Ал-Наср" жамоасида Криштиану Роналду билан бирга ўйнаши мумкин. "The Telegraph" хабарига кўра, Ар-Риёд клуби "Ливерпул" ҳужумчисига катта қизиқиш билдирмоқда.

Шу билан бирга, бир неча етакчи саудия клублари ҳам Салаҳни ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган. Улар январь трансфер ойнасида расмий таклифлар қилишга тайёрланмоқда.

Саудия клублари Салаҳнинг дунё миқёсида танилган мусулмон футболчилардан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда, уни қўлга киритиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр. Салаҳнинг "Ливерпул" билан муносабатлари сўнгги пайтларда кескинлашган.

Англия Премьер-лигасидаги "Лидс"га қарши ўйинда (3:3) Салаҳ захирада қолдирилди. Шундан сўнг, футболчи очиқчасига клубни ва бош мураббий Арне Слотни танқид қилди.

Ушбу воқеалар мисрлик футболчининг қишда "Ливерпул"ни тарк этиш эҳтимолини янада оширмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Салаҳ Саудияда Роналду билан жамоадош бўлиши мумкин