date

Рома Жошуа Зиркзени трансфер қилиш борасида музокара бошлади

Рома Жошуа Зиркзени трансфер қилиш борасида музокара бошлади
Манчестер Юнайтеднинг 24 ёшли марказий ҳужумчиси Жошуа Зиркзее фаолиятини Италия А Сериясининг Рома клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italy хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Рома клуби нидерландиялик футболчини трансфер қилиш борасида музокараларни бошлаган. Аммо Газетта делло Спортнинг ёзишича, Рим клуби Зиркзени фақатгина Брайтон ҳужумчиси Эван Фергусонни ижарага олиш жараёнини якунлаганидан сўнг сотиб олишни режалаштирмоқда.

21 ёшли ирландиялик Фергусон бу мавсумда Ромада 14 ўйинда бир гол уриб, бир голли узатма амалга оширди. Шуни таъкидлаш керакки, Зиркзеенинг ҳам Манчестер Юнайтед сафидаги 9 ўйинида фақат бир гол мавжуд.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Зиркзеенинг трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рома Жошуа Зиркзени трансфер қилиш борасида музокара бошлади