date

“Реал” ва “Сити” супержанги олдидан таркиблар эълон қилинди

“Реал” ва “Сити” супержанги олдидан таркиблар эълон қилинди

УЕФА Чемпионлар лигасининг 6-турида футбол олами инттиқлик билан кутган ўта нуфузли тўқнашув — Хаби Алонсо қўл остидаги “Реал Мадрид” ҳамда Хосеп Гвардиола бошқараётган “Манчестер Сити” ўртасидаги жанг кечаси старт олади. Мадриддаги ушбу беллашув айни дамда икки жамоанинг мавсумдаги энг муҳим ўйинларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Қизиқиш юқори, талаб катта — икки клуб ҳам босқичидаги мақсадини аниқ белгилаб олган. “Реал” ўз уйида мухлислар қўллови билан кучли ўйин кўрсатишга интилса, “Сити” фаворит сифатида майдонга тушса-да, “Сантьяго Бернабеу”да осон бўлмаслигини яхши тушунади.

“Реал Мадрид” бошланғич таркиби:

Куртуа, Валверде, Асенсио, Рюдигер, Каррерас, Чуамени, Себальос, Беллингем, Родриго, Гонсало, Винисиус Жуниор.

Захирада: Лунин, Фран Гонсалес, Эндрик, Мбаппе, Арда Гюлер, Фран Гарсия, Браҳим, Сестеро, Мастантуоно, Жоан Мартинес, Валдепеньяс.

“Манчестер Сити” бошланғич таркиби:

Доннарумма, Нунеш, Диаш, Гвардиол, Ўрайли, Бернардо (к), Фоден, Нико, Черки, Холанд, Доку.

Захирада: Траффорд, Беттинелли, Льюис, Ҳусанов, Аке, Аит Нури, Реййндерс, Бобб, Савиньо, Мормуш.

Ҳар икки жамоа ҳам энг кучли таркибини майдонга туширади. Винисиус ва Родриго етакчилигидаги “Реал” ҳужумига қарши Фоден, Доку ва Холанд учлиги жавоб беради. Марказдаги дуэллар, айниқса Беллингем — Бернардо ва Чуамени — Фоден қарама-қаршиликлари ўйин тақдирига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу суперучрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. Мухлислар кутган “титулли тўқнашув” яна бир бор футбол жозибасини намоён этиши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Реал” ва “Сити” супержанги олдидан таркиблар эълон қилинди