date

Нони Мадуэке Чемпионлар Лигасида ноёб натижа қайд этди

Нони Мадуэке Чемпионлар Лигасида ноёб натижа қайд этди
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Нони Мадуэке Чемпионлар Лигаси доирасида Бельгия клуби "Брюгге"га қарши ўйинда дубль қайд этди. 23 ёшли футболчи ушбу учрашувда 25 ва 47-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Эндиликда Мадуэкенинг "канонирлар" сафида жами учта голи бор ва уларнинг барчаси Чемпионлар Лигасида киритилган. Opta статистик маълумотларига кўра, Мадуэке "Арсенал" тарихида клубдаги дастлабки учта голини фақат Чемпионлар Лигаси (ёки Чемпионлар Кубоги) доирасида урган илк футболчи бўлди.

Шунингдек, Мадуэке "Арсенал" сафида Англия Премьер-лигасида ҳозирча гол урмаган бўлиб, у бу мусобақада тўққизта ўйинда майдонга тушган. Аммо Чемпионлар Лигасида ўтказган уч учрашувда учта гол киритишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ёзида "Арсенал" Мадуэкени "Челси" клубидан сотиб олган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нони Мадуэке Чемпионлар Лигасида ноёб натижа қайд этди