
"Манчестер Юнайтед" расмий сайтида Андрей Канчельскиснинг клубга қайтганлиги ҳақида хабар берилди. Хабарда айтилишича, Канчельскис пайшанба куни клуб базасига ташриф буюриб, асосий жамоанинг машғулотларини кузатган.
"Олд Траффорд"да ўйнаган пайтида Канчельскис ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар орасида жуда машҳур бўлган. Донецкнинг "Шахтёр" клубидан ўтганидан сўнг у "қизил иблислар"га 26 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни қўлга киритишда ёрдам берди.
Айниқса, 1993/1994-йилги мавсумда у жамоанинг биринчи "олтин дубль"ини қўлга киритишда муҳим роль ўйнади. Кейинги мавсумда эса у жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди.
Клуб Канчельскисни Алекс Фергюсоннинг скаутлар орқали амалга оширган муваффақиятли трансфери сифатида таърифлади. "Манчестер Юнайтед" бу ташриф Канчельскисга ўзи ишлаётган Брянскнинг "Динамо" жамоаси билан фаолиятини давом эттиришда илҳом бағишлайди, деб таъкидлади."
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.