date

Альваро Мората жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди


Италиянинг "Комо" клуби сафида ижарада ўйнаётган испаниялик ҳужумчи Альваро Мората бир неча ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда таниқли спорт журналисти Николо Скира хабар берди.

Манбаларга кўра, 33 ёшли футболчида соннинг аддуктор мушакларида жиддий жароҳат аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, Мората март ойида майдонга қайтиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширган. Эслатиб ўтамиз, Альваро Мората ҳозирда "Комо" сафида ижара асосида ҳаракат қилмоқда, унинг трансфер ҳуқуқи "Милан" клубига тегишли.

15-декабр куни "Комо" А Сериянинг 15-турида сафарда "Рома"га қарши баҳс олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Альваро Мората жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди