
Манчестер Юнайтед бош мураббийи Рубен Аморим Премер-лигадаги навбатдаги рақиби ҳақида фикр билдирди. Душанба куни "қизил иблислар" Борнмут жамоасига қарши майдонга тушади.
"Уларнинг жамоаси ҳам, мураббийи ҳам юқори даражада. Мен натижаларга эмас, уларнинг ҳар бир ўйинга қандай ёндашишаётганига эътибор қаратаман.
Улар жуда агрессив прессинг қилади, тўғридан-тўғри ва вертикал ўйнашади. Бу бизга ўйинга тайёргарлик учун кўплаб вариантларни тақдим этади.
Мен оғир ўйин кутаяпман, лекин айниқса уйда ғалаба қозонишимиз керак. Андони Ираола жуда ўзига хос иш олиб бораяпти.
У футболчиларни яхшилаб, ривожлантираяпти. Уларнинг таркибида жуда юқори даражада ўйнашга қодир футболчилар бор", - деди Аморим журналистларга.
"Манчестер Юнайтед" ва "Борнмут" ўртасидаги учрашув 15-декабр куни Москва вақти билан соат 23:00да бошланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.