date

Рубен Аморим Манчестер Юнайтед таркибини баҳолади


Манчестер Юнайтед бош мураббийи Рубен Аморим Премер-лига доирасидаги Борнмутга қарши ўйиндан олдин жамоа таркиби ҳақида маълумот берди. "Магуайр ўйнамайди, Де Лигт ҳам ўйнамайди.

Шешко ҳақида ҳали аниқ бир нарса айта олмаймиз – у озиқ-овқатдан заҳарланган. Аммо кутиб турайлик, олдимизда яна икки машғулот бор.

Де Лигтнинг белида муаммо бор. Бу жиддий жароҳат эмас, бироқ оғриқ бор, шунинг учун эҳтиёткорлик керак.

Африка Миллатлар Кубоги олдидан Мбеумо, Мазруйи ва Диалло ўйнайдими? Биз уларнинг миллий жамоалари билан музокаралар олиб бормоқдамиз.

Улар ҳозир бу ерда машғулот ўтказишяпти, биз ҳар қандай вазиятга тайёрланишни хоҳлаймиз," – деди Аморим журналистларга. Манчестер Юнайтед 15-декабр, душанба куни Борнмутни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рубен Аморим Манчестер Юнайтед таркибини баҳолади