
Милан жамоасининг юлдуз футболчиси Лука Модрич "россонерилар" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Аллегри – ғолиб мураббий.
У ажойиб мутахассис. У билан ишлаш менга ёқади.
У кийиниш хонасида ажойиб муҳит яратди, чунки катта футболчилар билан қандай ишлашни билади. Массимилиано футболчилардан максимал даражадаги натижани чиқариб олишни усталик билан уддалайди", – деди 40 ёшли хорватиялик футболчи Football-Italia нашрига берган интервьюсида.
Италия чемпионатининг 14-туридан сўнг Милан клуби 31 очко тўплаб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Аллегри шогирдлари етакчи Наполи жамоасидан фақат қўшимча кўрсаткичлар бўйича орқада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.