
Таниқли журналист Пол Жойснинг хабар беришича, "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида жамоа сафида бўлади. Маълумки, сўнгги Премьер-лига баҳсидан кейин, Салоҳ ўзининг захирада ўтиришига нисбатан норозилик билдирган ва "Брайтон"га қарши ўйин унинг Мерсисайд клубидаги сўнгги учрашуви бўлишини таъкидлаган эди.
Бу ҳолатдан кейин, "Ливерпуль" бош мурабийи Арне Слот Салоҳ билан шахсан гаплашиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ниятида эканлигини айтиб ўтган. Журналист Пол Жойснинг маълумотларига кўра, бу суҳбат ижобий ҳолда якунланган, аммо ўтган ҳафтадаги баъзи муаммолар ҳали ҳам тўлиқ ҳал қилинмаган. Бу вазият Африка Кубоги турнирининг ўтказилиши билан боғлиқ ҳал этилиши керак.
Шунингдек, "Ливерпуль" ва "Брайтон" ўртасидаги муҳим баҳс эртага, 20:00 да старт олиши керак. Салоҳнинг қайдномага киритилиши, ўйиннинг кайфияти ва келажакдаги қарорлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.