
Италиянинг "Милан" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионати А Сериясида ноябрь ойининг энг яхши мураббийи деб эълон қилинди. Ўтган ой давомида "Милан" 12 имкониятдан 10 очко тўплаб, "Рома", "Лацио" ва "Интер" жамоаларини мағлуб этди, шунингдек, "Парма"га қарши ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Аллегри сентябрь ойида ҳам энг яхши мураббий сифатида тан олинган эди. Шунингдек, бу жорий мавсумдаги унинг иккинчи шундай мукофоти бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" ҳозирда Италия чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Якшанба куни клуб А Сериянинг 16-тури доирасида ўз майдонида "Сассуоло"га қарши ўйин ўтказиши режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.