
Машҳур Transfermarkt портали Англия Премер-лигаси футболчиларининг бозор қийматларини янги йил арафасида янгилади. Ушбу маълумотлар асосида "Евро-Футбол.ру" нашри чемпионатнинг энг қиммат футболчилари жамоасини эълон қилди.
Жамоанинг умумий қиймати 1,19 миллиард еврони ташкил этган бўлиб, унда Лондоннинг "Арсенал" клубидан тўрт нафар футболчи жой олган. Дарвозабон: Жамоанинг энг қиммат дарвозабони – Жанлуижи Доннарумма ("Манчестер Сити", 45 миллион евро).
Сентябрь ойида "ПСЖ"дан "Манчестер Сити"га ўтган италиялик дарвозабон Англияда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг бозор қиймати 40 миллион евродан 45 миллион еврога кўтарилди.
Ҳимоячилар: Ҳимоя чизиғини Йошко Гвардиол ("Манчестер Сити", 70 миллион евро), Габриэл дос Сантос ("Арсенал", 75 миллион евро) ва Вильям Салиба ("Арсенал", 90 миллион евро) ташкил этади. "Арсенал"нинг ҳимояда муваффақиятли ўйини туфайли ушбу жамоада икки футболчининг ўрин олиши мантиқан тўғри.
Жорий мавсумда Микел Артета шогирдлари 15 та ўйинда атиги 9 та гол ўтказиб юбориб, Европанинг энг кучли ҳимоя чизиғига эга бўлиб турибди. Ярим ҳимоячилар: Ярим ҳимоя чизиғида "Челси" ва "Арсенал" футболчилари тенг равишда вакиллик қилмоқда: Мойсес Кайседо ("Челси", 110 миллион евро), Деклан Райс ("Арсенал", 120 миллион евро), Коул Палмер ("Челси", 120 миллион евро) ва Букайо Сака ("Арсенал", 130 миллион евро).
Шунингдек, Флориан Вирц ("Ливерпуль", 110 миллион евро) ҳам ушбу рўйхатга киритилган. Вирцнинг нархи "Байер"дан "Ливерпуль"га ўтгандан кейин 130 миллион евродан 110 миллион еврога тушиб кетди.
Ҳужумчилар: Декабр ойидаги янгиланишдан сўнг Эрлинг Ҳоланд ("Манчестер Сити", 200 миллион евро) дунёнинг энг қиммат футболчиси унвонини яна Ламал Жамал билан бўлишмоқда. Бу Норвегиялик футболчи учун ҳақли эътироф.
Шунингдек, Александр Исак ("Ливерпуль", 120 миллион евро) ҳам ушбу рўйхатга киритилган. Аммо швед футболчининг "Ньюкасл"дан "Ливерпуль"га ўтиши билан боғлиқ масалалар унинг нархини 20 миллион еврога пасайтирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.