
Шанба оқшомида Англия Премер-лигасининг 16-тури доирасида дастлабки ўйинлар бошланди. "Челси" ўз майдонида "Эвертон"ни, "Ливерпуль" эса "Брайтон"ни қабул қилди ва биринчи бўлимда ғалаба қозонмоқда.
"Челси" биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига якунлади. Ҳисобни жароҳатдан сўнг майдонга қайтган Коул Палмер очди.
Бу Палмер учун тикланишдан кейинги илк гол бўлди. Лондон клубининг иккинчи голини эса Мало Гюсто киритди.
"Ливерпуль" эса "Брайтон" устидан 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Учрашувнинг 46-сониясидаёқ Уго Экитике "чақалар" дарвозасини ишғол қилиб, жорий мавсум Премер-лигасининг энг тезкор голига муаллифлик қилди.
Икки ўйин ҳам давом этмоқда ва иккинчи бўлимлар олдинда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.