
«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти А Сериянинг 15-турида «Болонья»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассис Винченсо Италиано бошқарувидаги жамоа жуда яхши кўринаётганини таъкидлади.
Спаллеттининг айтишича, ёшига қарамай, Италиано тажрибасидан ўрганадиган жиҳатлар кўп. «Албатта, Италианодан ўрганадиган нарсалар бор.
Менимча, у биздаги энг яхши ёш мураббийлардан бири. Улларда катта салоҳият бор ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни аниқ билишади», — дея Спаллеттининг сўзларини келтиради Football Italia.
Спаллетти «Болонья»нинг кучли томонлари сифатида рақибдан чўчимай ўйнашини ва майдонда қаттиқ курашни мажбуран қабул қилдира олишини қайд этди. «Болонья» — «Ювентус» учрашуви 14-декабр куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.