
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор яқин истиқболда жамоани тарк этиши эҳтимолдан йироқ. Жорий мавсум давомида ОАВда бразилиялик футболчини 2026 йилда сотиш эҳтимоли, янги шартнома шартлари бўйича келишмовчиликлар фонида тез-тез тилга олиниб келмоқда.
Бироқ Diario AS янгиланган маълумотига кўра, «Реал» раҳбарияти Винисиус амалдаги келишувни узайтиришига мутлақо ишонади. «Қироллик клуби» бошлиқлари юлдуз футболчига тўлиқ ишонч билдирган ва шартнома муддати тугагач унинг эркин агент сифатида кетиши сценарийсини ҳам кўриб чиқмаяпти.
Шунингдек, Винисиуснинг бош мураббий Хаби Алонсо билан келишмовчилиги тўлиқ бартараф этилгани қайд этилди. Мутахассис 25 ёшли футболчини жамоа учун «сотилмайдиган» ўйинчи, деб ҳисоблайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.