
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни сер Алекс Фергюсон жамоани “Милан”га қарши ўйинга қандай ҳозирлаганини ёдга олди. Руни айтишича, шотландиялик мутахассис “россонери” яримҳимоячиси Андреа Пирлонинг хавфини жуда жиддий баҳолаган ва Пак Чжи Сунгга италиялик футболчини маҳкам назорат қилиш вазифасини юклаган.
“Мен ‘Милан’га қарши ўйин олдидан Фергининг йўриқномасини яхши эслайман. У Пакка сўзма-сўз шундай деган: ‘Бугун сенинг вазифанг тўп билан ишлаш эмас, пас бериш ҳам эмас.
Сенинг вазифанг — Пирло. Холос — Пирло’, — дея Руни сўзларини Man United Media келтиради.
2009/10 йилги мавсумда “қизил иблислар” Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “Милан”ни икки ўйин натижасига кўра 7:2 ҳисобида мағлуб этган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.