
Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчиси Букайо Сака АПЛнинг навбатдаги турида "Вулверҳемптон" устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин фикр билдирди. Учрашув "канонирлар" учун кутилганидан анча оғир кечди.
АПЛнинг энг паст ўринларида бораётган рақибга қарши уй ўйинида "Арсенал" икки бор автогол эвазига ғалабани илиб кетди. Меҳмонлар 90-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, 94-дақиқада навбатдаги автогол ўйин тақдирини ҳал қилди.
"Баъзан омадсиз ҳеч нарса бўлмайди. Бугун ҳаммаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлди, энди олдинга юриб, очколарни йиғишда давом этишимиз керак.
Май ойигача бугунги ғалабанинг қанчалик қимматга тушганини билмаймиз, аммо ҳозир, унчалик ишончли ўйин кўрсатмаган бўлсак-да, хурсандмиз", деди TNT Sports билан суҳбатда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сака. "Арсенал" АПЛ турнир жадвалида 36 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
Жамоа "Манчестер Сити"ни 5 очкога ортда қолдирмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.