Лас-Вегасда "UFC on ESPN 73" турнири шиддатли якунланди

1 дақиқа ўқиш184
Лас-Вегасда "UFC on ESPN 73" турнири шиддатли якунланди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган “UFC on ESPN 73” турнири мухлисларга жангларга бой, кескин ва кутилмаган натижалар билан ёдда қолди. Кеча давомида ҳам прелим кард, ҳам асосий кард баҳсларида спортчилар юқори суръат ва характер намоён этишди.

Аввал прелим кард жангларида бир қатор таъсирли натижалар қайд этилди. Жейми-Лин Хорт биринчи раундда Тереза Бледани техник нокаут орқали енгиб, кечанинг илк шов-шувли ғалабаларидан бирига эришди. Гильерме Пат эса барча раундларда устунлик кўрсатиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан Аллен Фрайни мағлуб этди. Луана Сантос очколар бўйича Мелисса Кродендан кучли эканини исботлади.

Шунингдек, Стивен Аспланд иккинчи раундда Шон Шарафни нокаутга учратиб, мухлисларни хурсанд қилди. Жоандерсон Брито ҳакамлар қарорига кўра Айзек Томсонни таслим этди. Прелим карднинг энг тезкор жангларидан бири эса Ярослав Амосов иштирокида бўлди — у биринчи раунддаёқ Нил Мэгнни сабмишн орқали енгди.

Асосий кард ҳам кам шиддатли бўлмади. Кинг Грин очколар ҳисобига кўра Лэнс Гибсон устидан ишончли ғалаба қозонди. Кеннеди Нзечакву ва Маркус Бучеча ўртасидаги тўқнашув эса уч ҳакам ҳам 28:28 ҳисобини қайд этиб, дуранг билан якунланди.

Мелкизаэл Коста биринчи раундда Морган Чаррьени нокаут қилиб, кечанинг энг таъсирли лаҳзаларидан бирини яратди. Цезар Олексейчук ҳакамларнинг якдил қарори билан Цезарь Алмейдани мағлуб этди. Кевин Вальехос иккинчи раундда Гиги Чикадзени нокаутга учратди.

Кечанинг марказий баҳсида эса Манель Капе биринчи раунднинг ўзида Брэндон Ройвалнни техник нокаут орқали енгиб, ўзининг юқори даражадаги тайёргарлигини намойиш этди.

Шу тариқа, “UFC on ESPN 73” турнири курашларга бой, кучли зарбалар ва кескин ҳал қилувчи онлар билан мухлислар хотирасида қолди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?