
Англия чемпионатининг 16-турида «Арсенал» ўз майдонида «Вулверҳемптон»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув якунига Пирс Морган ҳам муносабат билдирди.
«Тўпчилар» мухлиси ҳисобланган журналист ўйинни кескин танқид қилди. ««Арсенал»нинг ўйини жуда ёмон бўлди.
Аммо барибир уч очкони олдик ва ҳануз биринчи ўриндамиз. Рождество арафасида Жезус бизни қутқарди», — деб ёзди Морган ижтимоий тармоқларда.
Микел Артета шогирдлари 36 очко жамғариб, Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Лондон клуби иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити»дан беш очкога ўзиб кетган, бироқ Пеп Гвардиола жамоасида «Кристал Пэлас»га қарши заҳира ўйин бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.